ОТА ВА ОНА! БУ МУҚАДДАС НОМЛАР ОЛДИДА БАРЧА МАДҲИЯЛАР ҲЕЧ НАРСА ЭМАС, БАРЧА БАЛАНД ПАРВОЗ МАҚТОВЛАР ФАРЗАНДЛАР МУҲАББАТИ ВА МИННАТДОРЧИЛИГИ ОЛДИДА ПУЧ ВА АРЗИМАСДИР
2023-08-23 16:51:35 207
Ота ва она! Бу муқаддас номлар олдида барча мадҳиялар ҳеч нарса эмас, барча баланд парвоз мақтовлар фарзандлар муҳаббати ва миннатдорчилиги олдида пуч ва арзимасдир.
Фарзанд бир нав ниҳолдир. У қанчалик кўп парвариш қилинса, меҳр булоғидан қонса, оқибат, инсонийлик ҳислатлари билан суғорилса атрофидагиларга меҳр-мурувватли, ҳаммага бирдек фойдаси тегадиган, ота-онасини, барча қариндошларини қадрлайдиган инсон бўлиб улғайиши шубҳасиз.
Аммо афсуслар бўлсинки охирги пайитларда ота-оналарнинг келишмовчилиги сабабли оилавий ажримлар бугунги кунда долзарб муаммога айланиб улгурди ва буни оқибатида ёш авлодлар келажак ворислари, фарзандлар жабр тортмоқдалар.
Хусусан, Бюронинг Бувайда туман бўлими иш юритувига фукаролик ишлари буйича Қўқон туманлараро судининг қарорига асосан жавобгар С.К.дан давогар А.К.нинг вояга етмаган фарзандлари билан кўриштирилиши ҳақидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва мажбурий ижрога қаратилган.
Ота-онанинг фарзандлари олдидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари Оила кодекси билан тартибга солинган. Ушбу кодекс 71-моддасига кўра, ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар.
Мазкур кодекснинг 76-моддасига кўра, боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга.
Бола билан бирга яшаётган ота (она) боланинг она (ота)си билан кўришишига, агар бундай кўришиш боланинг жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий камолотига зарар келтирмаса, қаршилик қилмаслиги керак.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан суд қарорини ижро этиш учун ота ва фарзандларини кўриштиришга борилганда , минг афсуслар бўлсинки фарзандларини отаси билан кўриштиришга она қаршилиқ қилмасада фарзандлар отаси билан кўришиш истаклари йўқлигини билдирашади ва икки фарзанд ҳам отадан яширинишга ҳаракат қилишади..
Юқорида айтиб ўтканимиздек бола кўп парвариш қилинса, меҳр булоғидан қонса, оқибат, инсонийлик ҳислатлири билан суғорилса атрофидагиларга меҳр-мурувватли бўлади.
Меҳр бермаган ота қанде қилиб фарзанддан меҳр олсин...
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram