ҲАР БИР МУРОЖААТ НАЗОРАТДА
2023-08-23 16:48:52 142
Ҳар бир мурожаат назоратда
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев иштирокида навбатдаги қабул ўтказилди.
Қабулда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, пенсия, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, оила турмуш муносабатлари борасида бўлди.
Қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш мақсадида туман ҳокими биринчи ўринбосари томонидан ташкилот ва корхоналарнинг мутасадди раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram