Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"МЕНИНГ ЙЎЛИМ” ЛОЙИҲАСИ АСОСИДА ЛЕНБУР МАҲАЛЛАСИДА САЛКАМ 2 КИЛОМЕТР ИЧКИ ЙЎЛЛАР АСФАЛЬТЛАШТИРИЛМОҚДА

×

 2023-08-23 16:46:42    163

PDF юклаш
Чоп этиш


"Менинг йўлим” лойиҳаси асосида Ленбур маҳалласида салкам 2 километр ички йўллар асфальтлаштирилмоқда


Айтиш жойизки, бугун Ватанимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам Республика ҳукумати ва айниқса, давлатимиз раҳбарининг бевосита эътибори асосида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Вилоятимизнинг энг чекка – Сўх туманида ҳам амалга оширилаётган мазкур ишлар халқимиз манфаатига хизмат қилмоқда.


Фуқароларимизнинг бевосита ташаббуслари орқали ҳам бугун ушбу жаннатмакон гўша ривожланиш ва тараққиётга юз тутаётир. Шу кунгача туман миқёсида “Ташаббусли бюджет” нинг лойиҳалари асосида йўл, электр энергияси, табиий газ ва сув таъминотидаги кўп муаммолар бартараф этилди. 


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 февраль куни қабул қилган 49-сонли “Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам халқимиз томонидан билдирилган эзгу ташаббусларини молиялаштириш ва ҳудудларнинг ободончилиги, айниқса, ички йўлларни таъмирлашда асосий омил бўлиб хизмат қилаётганини бугунги амалий ишлардан ҳам кўришимиз мумкин.


Мазкур қарор асосида туманимизнинг Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида амалий ишлар қилинмоқда.


“Менинг йўлим” лойиҳаси асосида тасдиқланган манзилли дастур асосида Ленбур маҳалласидаги “Жараён” кўчасига бугун асфальт қопламаси ётқизилмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари бугун жамоатчилик томонидан назоратга олинган. Мазкур ишларга давлатимиз бюджетидан салкам 900 миллион сўм маблағ йўналтирилган. Таъмирланадиган кўчаларнинг умумий масофаси 1 километр 800 метрдан иборат.


Асосийси, олиб борилаётган ишлардан халқимиз мамнун ва миннатдор. Бугун хонадонларига ичимлик суви тармоғи кириб борган Ленбурликлар бўлаётган ишларга шукрона билдириб, берилаётган эътибор учун самимий миннатдорчилик изҳор этишаётир.


Бир сўз билан айтганда, бугун Ватанимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам инсон қадрини улуғлашга қаратилган барча ишлар ўзининг ижобий самараларини бермоқда. 


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram