Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АЛИМЕНТ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?

×

 2023-08-22 18:10:18    145

PDF юклаш
Чоп этиш


АЛИМЕНТ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?


1. Алимент қандай тартибда ундирилади?


Вояга етмаган болага алимент тўлаш тартибини ота-она ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақли. Ушбу мажбурият ихтиёрий равишда бажарилмаса ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.


2. Алимент тўлаш асосан отанинг мажбуриятига кирадими?


Йўқ. Вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир.


3. Алимент қачондан ундирила бошлайди?


Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади. 


Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.


4. Алимент қачонгача ундирилади?


Вояга етмаган болага алимент у вояга етгунга қадар тўланади.


5. Вояга етган болага ҳам алимент тўланадими?


Ота-она вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериши шарт. Бунда таъминот бериш ота-онанинг келишувига кўра амалга оширилади. Келишувга эришилмаган тақдирда низо суд тартибида ҳал қилинади.


6. Алимент қанча миқдорда ундирилади?


Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — 1/4 қисми; икки бола учун — 1/3 қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ½ қисми миқдорида ундирилади. 


Вояга етган болага алиментнинг миқдори суд томонидан ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.


7. Алимент тўловчи ҳеч қаерда ишламасачи?


Агар алимент тўловчи ишламаса алимент ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.


8. Бола касал бўлганда ва бошқа ҳолатларда қўшимча моддий таъминот олинадими?


Боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда ота-она иштирок этиши шарт.


9. Алиментни биратўла олдиндан тўлаш мумкинми?


Ха. Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун, шу жумладан кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкин.


10. Алимент миқдорини камайтириш ёки алимент тўлашдан озод этиш мумкинми?


Ҳа мумкин. Алимент тўловчининг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек қонунчиликда белгиланган бошқа бир қатор ҳолларда алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.


Агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд тўланаётган алимент миқдорини камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилиши мумкин.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram