Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2023-08-22 17:37:33    126

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми?

Ҳомиладор ва 3 ёшгача боласи бор аёлларни штат қисқариши асоси билан ишдан бўшатиш мумкин эмас

Иш берувчи ходимни қуйидаги ҳолатларда ишдан бўшатиши мумкин эмас (Меҳнат кодекси 163-модда)

1. Меҳнат кодексида ёки бошқа қонунларда белгиланмаган асослар билан;

2. камситишни тақиқлаш талабини бузадиган ҳолатларда (талаблар бу ерда);

3. ходим “болничний”да бўлганда (яъни, касал бўлганда), ҳар қандай “отпуск” (таътил)га чиққанида

4. ходим давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарганлиги учун ишдан озод этилганда;

5. ходим хизмат сафарида бўлганда;

6. ҳомиладор аёллар ҳомиладорлик даврида

Шунингдек, 3 ёшгача боласи бор аёллар ёки 3 ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий)ни фақат корхона тугатилганда, улар меҳнат интизомини доимий ёки бир марта қўпол равишда бузганда иш берувчи томонидан бўшатиш мумкин. Штат қисқариши ёки малакаси етарли эмаслиги асоси билан уларни ишдан бўшатиш мумкин эмас.

Корхона тугатилганда эса юқоридаги ҳолатлардаги чекловлар қўлланилмайди, яъни ходим “болничнийда”, таътилда, хизмат сафарида бўлганда ёки ҳомиладор бўлганда ҳам ишдан бўшатилаверади.


Қодиралиев Муроджон Юсубжонович - Фарғона шаҳар адлия бўлими              

бўлим бошлиғи



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram