Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЁШЛАР ДАФТАРИ”ДАГИ 127 НАФАР ФУҚАРОЛАРГА 400 МИЛЛИОН СЎМДАН ОРТИҚРОҚ МАБЛАҒ ҲИСОБИДА МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2023-08-22 17:34:28    140

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ёшлар дафтари”даги 127 нафар фуқароларга 400 миллион сўмдан ортиқроқ маблағ ҳисобида моддий ёрдам кўрсатилди

Айтиш лозимки, Республикамизда аҳоли, айниқса, ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган самарали ишлар ёшларимизга ўзига хос куч ва руҳият бағишламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли қарори асосида ёшлар муаммолари тизимли ҳал этилмоқда. Туман маданият марказида бўлиб ўтган тадбирда ҳам “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг мурожаатлари ижроси бўйича тадбир ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этиб сўз олган туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов ёшлар муаммоларини ўрганиш ва уларни тизимли ҳал этишга оид амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди. Тадбир жараёнида бир гуруҳ ёшларга мурожаатларига нисбатан иш ва меҳнат қуроллари тақдим этилди.

Шунингдек, бир гуруҳ ёшларга ўз-ўзини банд қилиш учун харид қилинадиган меҳнат анжомлари учун бир марталик пул маблағлари ва моддий ёрдам ҳам берилди.

Маълумот учун: жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Сўх туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган 127 нафар ёшларга 400 миллион 8 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Жумладан:

- 63 нафар ёшларга 159, 5 миллион сўм тўлов контрактлари тўлаб берилди;

- 18 нафар ёшларга 61, 5 миллион сўм сафарбарлик чақирув резерви бадали қоплаб берилди;

- 9 нафар ёшларга 11 миллион 130 минг сўм ҳайдовчилик ўқув курслари харажатлари қоплаб берилди;

- 17 нафар ёшларга 114, 9 миллион сўм даволаниш харажатлари тулаб берилди;

- 6 нафар ёшларга 1 миллион 758 минг сўмга биометрик паспорт олиб берилди;

- 8 нафар ёшларга ўзини-ўзи банд қилиш учун 43, 3 миллион сўмга меҳнат қуроллари ҳамда асбоб ускуналар олиб берилди;

- 6 нафар ёшларга 7 миллион 920 минг сўмлик бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

                           Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram