БИЛАСИЗМИ?
2023-08-21 18:04:28 165
Биласизми?
Конституциямизнинг 38-моддаси:
“Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эга. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга”.
Ушбу моддада фуқароларга ижтимоий фаолликларини оммавий тадбирлар, хусусан митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги қарори билан оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари тасдиқланган.
Мазкур қоида билан Ўзбекистон ҳудудида оммавий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда уларнинг иштирокчилари, оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари маъмуриятларининг, ички ишлар органлари, Миллий гвардия бўлинмалари, шунингдек, давлат бошқа органларининг оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш бўйича ўзаро муносабатлари, мажбуриятлари ва ҳуқуқлари тартибга солинган.
Қодиралиев Муроджон Юсубжонович - Фарғона шаҳар адлия бўлими бўлим бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram