Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-08-19 16:56:46    106

PDF юклаш
Чоп этиш


Фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди

Бугун туман марказий ўйингоҳида “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида юзага келиши мумкин бўлган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни бартараф этишда туман ФВДТ хизматларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш” мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди. Мазкур махсус-тактик ўқув машқларини ўтказишдан асосий мақсад доимий тайёргарликдаги тузилмаларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича амалий кўникмаларини оширишдан иборат.

Тадбирда ўқув машқга жалб қилинган фуқаро муҳофазаси хизматлари ва тегишли корхона ташкилотлар шахсий таркиби ва техникаларини саф кўриги ўтказилди. Саф кўриги давомида туман тинчлик давридаги фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш учун ҳаракат қилиш режаларига аниқликлар киритилди, туман фуқаро муҳофазаси хизматларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатлари мувофиқлаштирилди.

Махсус-тактик ўқув машқ режасига асосан белгиланган ўқув нуқталарда туман фуқаро муҳофазаси хизматларининг доимий тайёргарликдаги тузималари томонидан аварияларни бартараф этиш, ёнғин ўчириш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва фуқароларни тартибли равишда эвакуация қилиш юзасидан амалий тадбирлар бажарилди. Ўқув машқ якуни бўйича туман фуқаро муҳофазаси доимий тайёргарликдаги тузилмалари “Чекланган тайёр” деб баҳоланди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram