Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 94 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2023-08-19 16:37:02    102

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми?

Тестга киришдан олдин нималарни билиш керак? 5 та муҳим саволга жавоб

1.     Тестга киришда ўзи билан қандай ҳужжатларни олиш керак?

Абитуриент тест куни бинога соат 07:30 (иккинчи смена соат 14:30) гача абитуриент рухсатномаси ва паспорти билан кириши керак.

2.     Тест варақасида нуқсон бўлса (масалан, матн тўлиқ босилмаган, вароқ тушиб қолган ва ҳ.к.) нима қилиш керак?

Абитуриент тест материалларида нуқсон аниқласа, дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериши керак.

3.     Жавобни белгилашда ручка ҳам аҳамиятлими?

Абитуриент қуйидагилар учун шахсан жавобгар:

жавобларни ҳаво ранг пастали шарикли ручка билан ёзиш;

жавоблар варақасини букмаслик, маркер чизиғига ёзмаслик, жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўямаслик;

жавоблар варақасини тўғри тўлдириш;

тест китобини ва жавоблар варақасини ўз вақтида гуруҳ назоратчисига топшириш.

Абитуриент ҳар бир тестга фақат битта жавоб белгилаши шарт.

4.     Қайси ҳолатларда тест учун балл берилмайди?

Жавоблар варақасида бўялган жавобларни ўзгартириш мумкин эмас.

Қуйидаги ҳолатларда тест учун балл берилмайди:

жавоблар варақасидаги “белгилаш учун намуна” қоидасига риоя этилмаса;

жавоблар варақасида доирача бўялмаса;

икки ва ундан ортиқ доирача бўялса;

– доирача тўлиқ бўялмаса.

Абитуриент тест вақтида гуруҳдан чиқиши тақиқланади, тестдан чиққан абитуриент қайтадан тестга қўйилмайди.

Зарурат бўлганда тест материалларисиз, гуруҳ назоратчиси кузатуви остида гуруҳдан чиқиш мумкин.

5.     “Шпаргалка” учун қандай жазо бор?

Қуйидаги ҳолларда абитуриент тестдан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмайди:

тест ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда микрокалкулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса;

тест материалларини бошқа абитуриентга узаца ёки уларга ёрдам берса;

тестда бир-бири билан гаплашса;

 тест материалларини бинодан ташқарига олиб чиқса, тест китоби варағини йиртса;

тест учун ажратилган вақт тугагандан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса;

тестда видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.

Хамдамов Жавоҳирбек Шерзодбек ўғли - Фарғона шаҳар адлия бўлими Давлат хизматлари маркази катта мутахассиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram