Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ СЎХ ТУМАНИДА БЎЛДИ

×

 2023-08-19 16:33:12    157

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Сўх туманида бўлди

Бугун Фарғона вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Ҳабиб Сирожиддинов Сўх туманига ташриф буюриб, туманда иқтисодий-ижтмиоий ислоҳотлар доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туманга вилоят ҳокими биринчи ўринбосари бошчилигида ташриф буюрган вилоят бошқармалари ва тижорат банклари бошқарувчилари иштирокида туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар муаммо ва камчиликлари ўрганилди.

Туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев ва туман секторлари раҳбарлари иштирокида Қалъача маҳалласининг Жавпая массивида бўлган Ҳабиб Сирожиддинов мазкур кенгликларда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан барпо этилган ўрикзор плантациясини кўздан кечирди. Мазкур ҳудудда амалга оширилган ишлар хусусида мутасаддилар томонидан маълумотлар берилди.

Туман болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда вилоят вакиллари, туман ҳокиими ўринбосарлари, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди. Вилоят ҳокими биринчи ўринбосари мазкур мулоқотда сўз олиб, ўрганишлар жараёнида барча жабҳа ва соҳалар манзилли ўрганилганлиги, соҳалардаги камчилик ва муаммоларга барҳам бериш, камбағалликни қисқартириш, туманни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш, “маҳаллабай” тизими асосида камбағалликни қисқартириш, аҳоли муаммолари билан ишлаш, солиқ тушумлари, бюджет муаммолари, хизмат кўсатиш, сервис хизматидаги камчиликларни бартараф этиш ҳар бир раҳбардан масъулият талаб этилишини, масъулиятсизлик ва лоқайдликка йўл қўйган раҳбарларнинг вазифасида қолиш қолмасилиги масаласи кўрилишини таъкидлаб, аниқланган муаммо ва камчиликларни ҳамжиҳатликда бартараф этиш бўйича барча мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Очиқ мулоқот жараёнида туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ўз муаммо ва камчиликлари хусусида вилоят ҳокими биринчи ўринбосарига мурожаат этидилар. Аксарият муаммолар, айниқса, кредит масаласидаги мурожаатлар жойида ҳал этилди ва вилоят миқёсида ҳал этиладиган масалалар бўйича аниқ чора-тадбирлар асосида иш олиб бориш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram