ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗОНИ ОЛИШ ТАРТИБИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?
2023-08-19 16:29:29 139
Электрон рақамли имзони олиш тартибидан хабардормисиз?
Давлат хизматини кўрсатувчи давлат органи: Янги технологиялар илмий-ахборот маркази.
Давлат хизматидан фойдаланиш тартиби:
ДХМга келган ҳолда ёки ЯИДХП (my.gov.uz (https://my.gov.uz/oz/service/219)) орқали сўровнома юборилади.
Онлайн тарзда мурожаат этилганда:
– паспорти ёки ID-картанинг нусхаси ва асосий саҳифаси билан “селфи” усулида олинган фотосурат.
ЭРИнинг пароли мобил телефон рақамга “СМС” хабар шаклида юборилади.
Йиғим миқдори:
– юридик шахслар ва тадбиркорлик субектларидан – БҲМнинг 10 фоизи;
– жисмоний шахслардан – БҲМнинг 7 фоизи;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТда рўйхатга олинган ва I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга 50 фоизи миқдорида чегирма мавжуд
Хизмат кўрсатиш муддати – реал вақт режимида.
ЭРИнинг амал қилиш муддати – 2 йил.
Маълумот учун: Электрон имзо калитингиз, логин ва паролларингизни ҳеч қачон бировга берманг. Сизнинг номингиздан бошқалар иш кўришларга йўл қўйманг. Ўзингиз билмаган ҳолда ноқонуний ҳаракатларнинг иштирокчисига айланманг!
Унутманг!Электрон калитингиз орқали барча мол-мулкингиз
ўзлаштирилиши мумкин.
Абдуманнон Умриддинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram