ҲАРБИЙ ҚИСМДА "ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!" ШИОРИ ОСТИДА "МУСТАҚИЛЛИК ШУКРОНАСИ" ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-08-19 16:26:44 197
Ҳарбий қисмда "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остида "Мустақиллик шукронаси" тадбири ўтказилди
Бугун Фарғона вилояти Сўх туманидаги ҳарбий қисмда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сўх туман бўлинмаси, туман Маданият бўлими ҳамда ҳарбий қисм билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32-йиллиги муносабати билан "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун" шиори остида "Мустақиллик шукронаси" адабий-бадиий ва мусиқий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Мустақилликнинг сўнгги уч йилида барча соҳаларда изчиллик билан амалга оширилган ислоҳотлар, маънавият ва маърифатнинг шахс камолотидаги ўрни, Республика Маънавият ва маърифат маркази фаоллари ва бир гуруҳ маърифат тарғиботчиларининг Ўзбекистон халқига қилинган мурожаати, фуқаролар ва айниқса ёшларимиз онгида ватанпарварлик ва жасорат туйғуларини шакллантириш каби масалалари ҳақида сўз борди.
Санъаткорларнинг чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади. Ҳарбийларнинг чақнаб турган кўзларидан ва шўх-шодон рақсларидан бугун ўз хизматидан, яратилган шароитлардан, буюк келажакка бўлган ишончи, мусаффо осмон остида яшаётганидан мамнунлиги яққол намоён бўлаётир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram