КОСОНСОЙЛИК ТАДБИРКОР «ФАОЛ ТАДБИРКОР» КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
2023-08-18 16:53:25 147
Косонсойлик тадбиркор «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланди
▫️Президентнинг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида"ги фармойиши қабул қилинди.
Қувонарлиси, мукофотланганлар орасида, тумандошимиз Шеров Шерзод Абдурахимович - Косонсой туманидаги «AS Group Tex» масъулияти чекланган жамияти директори ҳам бор.
Маълумот учун, ушбу кўкрак нишони билан иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун фаол тадбиркорлар тақдирланади.
Шерзоджон Сўх тумани фарзанди ҳам ҳисобланади. Бобоси Додобой Шеров (жойлари жаннатда бўлсин) Сўхдан Наманган вилояти Косонсой шаҳрига бориб, ўша ерда умрларининг охиригача баркамол авлод таълим - тарбияси билан шуғулланганлар. Ёш тадбиркорнинг падари бузруквори Абдураҳим Шеров ҳам ота изидан бориб, Косонсойдаги ўрта-махсус билим юртида раҳбарлик қилган.
Юзлаб нафар Сўхлик ёшлар ушбу билим даргоҳида таҳсил олиб, бугун таълим жараёнининг фаол иштирокчилари ҳисобланишади. Ёш тадбиркорга омадлар тилаймиз!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram