Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИСҚА САТРЛАРДА

×

 2023-08-18 16:47:06    142

PDF юклаш
Чоп этиш


Қисқа сатрларда

“Ободонлаштириш ойлиги” доирасида туманимиз узра амалий ишлар олиб борилмоқда. Ушбу йўналишда Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган ишлар эътирофга лойиқ.

Хабарингиз бор, Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги сел йўли қуриш учун ишлар бошлаб борилган. Мазкур ишлар бугун жадаллик билан давом этмоқда.

Тул маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам “Ободонлаштириш ойлиги” доирасида ишлар авж олган. Бу ишга “Тоза ҳудуд” корхонасиниг туман бўлими ҳам маҳалла билан ҳамкорлик қилаётир.

1-секторнинг барча маҳаллаларида “Ободонлаштириш ойлиги“ доирасида ҳашарлар ташкил этилаётир. Соҳибкорликлар ҳам ушбу юмушда намуна кўрсатишмоқда.

Тул маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан ибратли юмуш. Маҳалла аҳли кўча томонда ўрнатилган эски деворларни бузиб, маҳалланинг кўркам кўринишига замонавий деворлар билан ҳисса қўшишмоқда.

Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ишлар қизғин. Маҳалланинг “Жараён” кўчасини асфальтлаштириш учун дастлабки шағаллаштириш ишлари бажарилмоқда ва айни кунда маҳаллада асфальтлаштириш ишлари бошлаб юборилган.

Тул маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, “Темир дафтар” руйихатига киритилган Танзила Мирзоевага ҳомийлик маблағлари асосида туман ҳокими томонидан янги уй қуриб берилган эди. Энди маҳалла мутасаддилари саъй-ҳаракати билан мазкур фуқаронинг хонадонига ичимлик суви тармоғи тортиб берилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ўз-ўзини банд қилиш мақсадида турли кўмаклар кўрсатилмоқда. Соҳибкор маҳалласида яшовчи фуқаро Гулзора Исомиддиновага ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан тикув машинаси тақдим этилди.

Тул маҳалла фуқаролар йиғииида аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш ишлари бўйича ишлар олиб борилмоқда. Маҳалланинг тик қудуғи сув насоси носоз ҳолатга келганлиги боис, мазкур дастгоҳ “Янги авлод қурилиш инвест” МЧЖ ишчилари томонидан таъмирланмоқда.

Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам электр энергияси таъминотида ишлар олиб борилмоқда. Носоз ҳолатга келиб қолган трансформатор туман ЭТК ходимлари томонидан таъмирланиб ўрнатиб берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram