ТУМАН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ҲАМКОРЛИГИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
2023-08-18 16:42:33 151
Туман мактабгача таълим муассасаларида фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамкорлигида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Туман фавқулодда вазиятлар бўлими ва туман газлаштириш идораси вакиллари иштирокида айни кунда жойларда ёнғинга қарши курашиш ва ёнғинларни олдини олишга оид тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Мана шундай ҳамкорликдаги тадбир туманнинг Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинидаги 5-сонли мактабгача таълим муассасасида бўлиб ўтди.
Сўх туман ФВБ ФВДТ ва ФМ ташкил этиш бўлинмаси бошлиғи, лейтенант Фархиддин Саидовнинг бизга берган маълумотига кўра, бундай тарғибот тадбирлари “Долзарб 30 кунлик” доирасида ҳам кенг кўламда олиб борилди. Ҳамкорлик тадбирида муассаса ходимлари ва болажонларга ёнғин ва унга қарши курашиш бўйича маълумотлар етказилди.
Туман газлаштириш идораси ходимлари ҳам кўргазмали ташвиқот орқали ис газидан заҳарланиш ва ёнғин чиқганда қилинши лозим бўлган биринчи амаллар ва биринчи ёрдам хусусида тушунтиришлар бердилар. Тадбир давомида кўргазмали намойиш баробарида болажонларнинг талабларига асосан ёнғинга қарши курашиш воситаларини ишлатиш усуларри кўрсатилди ва болалар ҳам бир муддат ўт учирувчи вазифасини бажардилар.
Тадбир жараёнида иштирокчиларига ботулизм касаллиги ҳақида ҳам тушунтиришлар берилди. Ушбу маълумотларнинг ҳам кўргазмали намойишлар орқали етказилиши иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.
Бундай тарғибот тадбирлари туманимиз узра мунтазам ўтказилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram