Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2023-08-17 18:01:43    94

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми?

Жамоа келишувида ёки жамоа шартномасида ходимни иш берувчи томонидан ишдан бўшатишда касаба уюшмасининг розилигини олиш белгиланган бўлса, касаба уюшмаси розилигисиз ходимни ишдан бўшатиш мумкин эмас.

Қуйидаги ҳолатларда касаба уюшмаси розилиги талаб қилинмайди:

1.корхона тугатилганда

2.иш берувчи ишдан бўшатиши мумкин бўлган исталган асос билан ташкилот раҳбари, алоҳида таркибий бўлинма раҳбарини ишдан бўшатишда;

3.ташкилот мулкдори ўзгарганда ташкилот раҳбари, ўринбосарлари, бош бухгалтер ва ташкилот алоҳида бўлинмаси раҳбарини ишдан бўшатишда, бунда мулкор ташкилотни ўзига мулк қилиб олгандан кейин 3 ойда уларни ишдан бўшатишга йўл қўйилади.

Касаба уюшмаси розилигини олиш учун унга тақдимнома киритилади, касаба уюшмаси 10 кунда уни кўриб чиқиб хулоса беради, хулоса 1 ой амал қилади, 1 ойдан кейин мазкур хулоса билан ходимни ишдан бўшатиб бўлмайди. Ўз вақтида хулоса берилмаса, ходим касаба уюшмаси розилигисиз ишдан бўшатилади.

Хамдамов Жавоҳирбек Шерзодбек ўғли - Фарғона шаҳар адлия бўлими Давлат хизматлари маркази катта мутахассиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram