Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 142 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРКОРЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛИБ, УЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ

×

 2023-08-17 17:16:25    121

PDF юклаш
Чоп этиш


Тадбиркорлар муаммолари ўрганилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди

Бугун Фарғона вилояти прокуратураси, Омбудсманнинг Фарғона вилояти минтақавий бўлими вакиллари иштирокида туман маданият марказининг мажлислар залида туманда фаолият олаб бораётган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Туман ҳокими ўринбосарлари, Фарғона вилоятининг электр таъминоти, газлаштириш, вилоят савдо-саноат палатаси, божхона, банклар, мажбурий ижро бюроси бошқармалари вакиллари қатнашган мазкур тадбирда сўхлик тадбиркорларнинг муаммо ва камчиликлари ўрганилди.

Тадбирни очиб берган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев туманда тадбиркорлик учун яхши муҳит шаклланганлигини таъкидлаб, ҳар бир тадбиркор билан манзилли ишлар олиб борилаётганлигии қайд этди. Агарда соҳадаги долзарб муаммолар ўз ечимини топса, туманда барча соҳаларда улкан ўзгаришлар амалга оширилади.

Фарғона вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Аҳмаджон Юнусов, Омбудсманнинг Фарғона вилояти минтақавий бўлими вакилига мурожаат этган туман тадбиркорлари турли муаммоларнинг ечими юзасидан ёрдам сўрадилар. Мурожаатларнинг асосий қисмини, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга доир юзага келаётган бюрократик тўсиқларга барҳам бериш, кредит сиёсати, субсидия беришда амалий ёрдам кўрсатиш, соҳадаги газ, электр таъминотидаги камчиликларга ечим топиш, туманда инвестицион муҳитни шакллантиришда ҳуқуқий ёрдам ва амалий кўмак кўрсатиш масалалари ташкил этди.

Мурожаатларнинг асосий қисми туман миқёсида ҳал этилишини таъкидлаган вилоят вакиллари қолган вилоят ва Республика доирасида ечим топадиган муаммолар бўйича амалий ишлар белгиланган чора-тадбирлар асосида бажарилишини қайд этиб ўтдилар. Мазкур учрашув савол-жавобларга бой бўлди ва иштирокчиларга соҳадаги ҳуқуқий янгиликлар хусусида ҳам маълумотлар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram