СЎХ ТУМАНИДА “КАСБЛАР ТАНЛОВИ” ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
2023-08-17 17:13:40 215
Сўх туманида “Касблар танлови” ғолиблари тақдирланди
Президентимизнинг ташаббуси билан Республикамизда ўтказилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг асосий мақсади ёш авлоднинг касб-ҳунарга бўлган қизиқишини янада ошириш, илғор билим ва тажрибалар эгаллашига кўмаклашиш, касб-ҳунар орқали яхши даромад топиш ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, касб-ҳунарни профессионал эгаллаган ёшларни халқ орасидан кашф этиш ва улар фаолиятини оммалаштириш, ёшлар ўртасида “Устоз-шогирд’” анъанасини тизимли йўлга қўйишдан иборат.
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларни касб-ҳунарга қизиқтириш мақсадида тикувчилик, сартарошлик, ошпазлик, кандолатчилик ва ҳунармандчилик йўналишидаги ёшлар ўртасида “Касблар танлови” тўрт босқичда ташкил этилди.
Шунга кўра, “Касблар танлови”нинг сектор, туман босқичлари ҳамда ҳудудий босқичлар ўтказилди. Сўх туманидан танловнинг барча йўналишида қатнашиш учун махсус бот орқали жами 458 нафарга яқин ўғил-қиз рўйхатдан ўтган.
Танловнинг туман босқичида қатнашган иштирокичлардан 15 нафар ғолиб аниқланди. Туман маданият марказида мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда ошпазлик, тикувчилик, ҳунармандчилик, эркакалар сартароши, қандолатчилик йўналишидап ғолиб бўлган ва намуна кўрсатган барча танлов иштирокчиларига омадлар тиланди. Ғолиблар диплом, пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram