БИЛАСИЗМИ?
2023-08-17 17:08:43 129
Биласизми?
Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш 4 млн 950 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Асос: Жиноят кодекси 125 прим 1-модда
Маълумот учун никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган.
Асос: Оила кодекс 15-модда
Хамдамов Жавоҳирбек Шерзодбек ўғли - Фарғона шаҳар адлия бўлими Давлат хизматлари маркази катта мутахассиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram