Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 187 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МИБ ХАБАРЛАРИ

×

 2023-08-17 17:05:46    96

PDF юклаш
Чоп этиш


МИБ хабарлари


ўх туманида аёл ўз келинлик уйига қайтди!


Сўнгги вақтларда ўзаро келишмовчилик сабабли никоҳдан ажрашаётган тарафларнинг навбатдаги низолари уй-жой низоларидан иборат бўлиб қолмоқда. Айниқса, ота-онасининг уйига аразлаб кетиб қолган ёш келинчаклар ҳам, “чиққан қиз чиғириқдан нари”-дегандек, қайтиб келсалар сиғмай қолишлари табиий ҳолга айланиб улгурди. Бу ҳолатда бегуноҳ фарзандларнинг икки ўртада сарсон-саргардон бўлишлари, уйсиз-жойсиз, ота ёки она меҳрисиз қолишлари ҳақида гапириш эса энг ачинарлисидир.


Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси 32-моддасига асосан, уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдагихоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади.


☄️Суднинг ҳал қилув қарорига асосан уйга киритиш ёки чиқариш лозим бўлганда, қарздор тараф доимо даъвогар тараф билан ўзаро муаммолари ҳақида рўкач қилиб, давлат ижрочиларига қаршилик кўрсатади. Ушбу турдаги суд ҳужжатларини ижро этишда давлат ижрочиларига қўшимча масъулият юклатилади.


Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Сўх туман бўлими иш юритувдаги ФИБ Сўх туман судининг 17.05.2023 йилдаги қарорига асосан давогар Д.Одилжонованинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан бирга жавобгар С.Одилжоновнинг фойдаланишида булган Сўх тумани Тул М.Ф.Й Сурати кўчасида жойлашган уйнинг яшаш хоналари ва кўшимча хоналар ҳамда коммунал хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан доимий яшаш учун мажбурий киритиб қўйиш курсатилган бўлиб, уйга киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Сўх туман бўлими иш юритувига келиб тушган.


Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб тарафларга ижро қилиш учун топширилган. Қарздор фуқаро томонидан она ва болаларни уйга киритмай қаршилик кўрсатиб келган.

 

Жорий йилнинг 12 август куни куни Бюронинг туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида ундирувчи Д.Одилжонова ва икки нафар вояга етмаган фарзандлари суд қарорида кўрсатилган манзилга холислар иштирокида мажбурий тартибда киритиб куйилиши таминланди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram