Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 188 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАННИНГ ҚИЗИЛҚИЁҚ ВА ОФТОБРУ МАҲАЛЛАЛАРИГА “UZ MOBILE” АЛОҚА СТАНЦИЯЛАРИ ДАСТГОҲЛАРИ ЎРНАТИЛДИ

×

 2023-08-16 09:07:25    109

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманнинг Қизилқиёқ ва Офтобру маҳаллаларига “Uz Mobile” алоқа станциялари дастгоҳлари ўрнатилди

Бугунги кунимизни уяли алоқа воситалари, интернет тармоғисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бошқача қилиб айтганда, ушбу воситалар бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб қолган. Қайси гўшада бўлмасин, бугун бизнинг фуқароларимиз оламда бўлаётган ўзгариш ва янгиланишлардан ушбу восита орқали хабардор бўлишмоқда.

Айтиш лозимки, Республикамизнинг энг чекка ҳудуди бўлмиш Сўх туманида ҳам ушбу йўналишда арзирли ишлар амалга оширилди. Сўх туманида Президентимизнинг 2020 йил 8 август куни қабул қилган 4798-сонли қарорига асосан юқори тезликдаги интернет ва замонавий телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида замонавий радиореле қурилмасини ўрнатиш орқали магистрал телекоммуникация тармоғининг ўтказувчанлик қобилиятини 10 бараварга ошириш, оптик GPON технологияси асосида 512 портга тенг қурилмалар ўрнатиш, туман маркази ҳамда Ленбург маҳалла фуқаролар йиғини телекоммуникация транспорт тармоғи билан улаш мақсадида 20 километр оптик толали алоқа линияларини ташкил этиш ишлари амалга оширилди.

Олдинги йиллар Сўх тумани аҳолисининг миллий алоқа операторлари хизматидан фойдаланш кўрсатгичи жуда паст эди. Сўхликлар бугунги кунда асосан “Uz Mobile” ва “Uztelecom” алоқа воситаларидан фойдаланишади. Ушбу алоқа операторлари фойдаланувчиларининг сони яна салкам 6 000 нафарга кўпайди. Чунки алоқа сифати паст бўлган Қизилқиёқ ва Офтобру маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига “Uz Mobile” алоқа компанияси станциялари ўрнатилди.

Тараққиёт билан ҳамоҳанг тарзда бизнинг онгу шууримиз ҳам ўзгариб бормоқда. Туман аҳли бугун Интернет тармоғини янада қулайроқ етказиб берадиган “wi-fi”дан ҳам бемалол фойдаланишмоқда. Тумандаги барча ижтимоий соҳа объектлари, мактабгача ва мактаб таълими тасарруфидаги муассасаларга ҳам ушбу воситалар ўрнатиб берилган.

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Фарғона филиали “Uz Mobile” ҳудудий боғланмаси Сўх тумани бўлими етакчи мутахассиси Хусравжон Шеровнинг сўзларига кўра, алоқа воситаларини яхшилаш мақсадида ўрнатилган ҳар бир станцияниг баландлиги 16 метрдан 48 метргача етади. Мисол учун, Тул маҳалласида ўрнатилган мачтанинг баландлиги 48 метр бўлса, Қизилқиёқ маҳалласи ва Офтобру маҳалласи адирлигида ўрнатилган мачталарнинг баландлиги 24 метрни ташкил этади. Ушбу станцияларнинг ўрнатилишига салкам 10 миллиард сўм маблағ йўналтирилди ва бу албатта, халқимиз манфаатини кўзлаб амалга оширилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Берилаётган эътибор ва яратилаётган қулайликлардан энг асосийси, халқимиз миннатдор. Чунки қилинаётган ҳар бир эзгу амал халқимизнинг ислоҳотлардан рози бўлишларига қаратилган.

Мутахассисларнинг маълумотига кўра, Финландиянинг “Nokia” компанияси томонидан ўрнатилган замонавий ОLТ қурилмалари туфайли туманнинг энг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли GPON технологияси имкониятлардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Ҳа, берилаётган эътибор туфайли бугун Республикамизнинг энг чекка ҳудуди Сўх тумани ҳам оламга юз тутмоқда ва бу эътибор туфайли жаҳон ҳам Сўх туманига юз тутади деган умиддамиз.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram