Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

×

 2023-08-15 19:16:54    151

PDF юклаш
Чоп этиш


Матбуот анжумани

Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, таниқли журналистлар ва блогерлар ишгтирокида туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган матбуот анжумани ҳам жуда қизиқарли ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Даставвал, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча меҳмонларни қутлаб, қалам аҳли билан ўтадиган ҳар бир учрашув ва самимий суҳбат соҳалар тараққиётига холисона хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Туманда давлатимиз раҳбари эътибори асосида амалга оширилган кенг кўламли ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари, “инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилаётган амалий ишлар туман аҳли турмуш фаровонлигига хизмат қилаётгани, туман ривожига туртки бўладиган истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот бериб, Сўхда очилмаган имкониятлар кўламини таҳлил қилиб берган туман ҳокими журналистлар саволларига ҳам жавоб берди. Туманнинг салоҳиятига хизмат қилувчи истиқболли лойиҳалар, инвестицион муҳитни янада яхшилашга қаратилган режалар, туманда ички ва ташқи туризмни ривожлантиришга оид қилинаётган ва қилинадиган амалий ишлар, чегара ҳудудида яшовчи аҳолига айниқса, назорат-ўтказиш пунктларида шароитлар яратиб берилишига доир қилинаётган ҳаракатлар, Республика ҳукумати ва бевосита давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган қарорларнинг ижроси, жойларда қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган ишларнинг сифатини жамоатчилик назорати орқали назоратга олиш ҳолати, Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга оид олиб борилаётган ишларнинг ижроси ва бошқа масалаларга доир саволлар берилди.

Айтиш лозимки, Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожаланттиришга доир янги лойиҳалар ва “Йўл харитаси” ҳам тузилган ва ушбу стратегик режалар ҳақида ҳам иштирокчиларга маълумотлар етказилди. Қизиқарли ва савол-жавобларга бой бўлган матбуот анжуманидан сўнг меҳмонлар вилоятимиз маркази томон йўл олдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram