Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АҲОЛИНИ ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ – ДОЛЗАРБ МАСАЛА

×

 2023-08-15 19:13:58    163

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш – долзарб масала

Бугун аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи куннинг долзарб муаммоси саналади. Президентимизнинг 4978-сонли қарори асосида ушбу йўналишда бошланган ишлар бугун туманда давом этяпти.

Сув тармоғи тортиш ва аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш ишлари “Янги авлод қурилиш инвест” МЧЖ зиммасига юклатилган. Тумандаги Обиширсой массивида барпо этилган сув тўплаш иншоотида амалга оширилган ишлар билан танишган журналистлар мазкур МЧЖ раҳбари Муроджон Аҳмедов билан суҳбатладилар.

Ўрганишлар жараёнида оби ҳаёт неъматидан баҳраманд бўлган Ҳазрати Али маҳалласининг Зармиён мавзеси аҳолиси ҳам журналистлар саволларига жавоб беришди. Бугун маҳаллада 25 куб/метрли сув иншоотидан мазкур мавзедаги аҳоли истеъмол қилишаётир.

Шунинг баробарида, меҳмонлар Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Сўх намунаси” тикувчилик корхонасида бўлишди. Ушбу корхона “Янги авлод қурилиш инвест” МЧЖ га қарашли бўлиб, айни кунда ушбу корхонада 100 нафарга яқин хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram