АҲОЛИНИ ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ АСОСИЙ МАСАЛА
2023-08-15 19:07:55 167
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш асосий масала
Президентимизнинг 2020 йил 8 августдаги 4798-сонли қарори асосида Сўх туманида барча соҳаларда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Айниқса, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
1-сектор ҳудудидаги Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бу йўналишда амалий ишлар қилинди. Қарор асосида ичимлик суви тармоғи тортилиб, барча хонадонларга ҳам етказилди ва бугун маҳалла аҳли бундай эътибордан мамнун бўлиб, тоза ичлимлик суви истеъмол қилишаётир.
“Ўзсувтаъминот” МЧЖ Сўх тумани филиали бошлиғи Фарҳоджон Азимбековнинг сўзларига биноан бугунги кунгача Сўх туманида 16 та сув иншооти қурилиб, 7 таси реконструкция қилинди ва 7 таси фойдаланишга топширилди. Чашма маҳалласи ва Обиширсой мавзесида иккита замонавий 500 метр/кубли замонавий сув иншооти қурилди. Тортилган ичимлик суви тармоғининг умумий узунлиги 254 километрни ташкил этади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram