Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 215 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОФТОБРУ МАҲАЛАЛАСИ ҲУДУДИГА ИЧИМЛИК СУВИ ТАРМОҒИ ТОРТИЛМОҚДА

×

 2023-08-10 18:23:22    104

PDF юклаш
Чоп этиш


Офтобру маҳалаласи ҳудудига ичимлик суви тармоғи тортилмоқда

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида бугун Сўх туманида амалий ишлар қилинмоқда. Бугунги кунда туманнинг Сариканда, Ҳазрати Али, Шарқобод ва туман марказидаги маҳалалларнинг бир қисмига оби ҳаёт етказиб берилди.

Барча сув таъминотига доир ишлар “Янги авлод қурилиш инвест” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Мазкур ташкилотнинг мутасаддилари бевосита туман маҳаллаларида бўлиб, аҳоли билан учрашиб, аниқланган муаммоларни бартараф этилишига астойдил ҳаркат қилишяпти.

Айни кунда туманимизнинг Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда. Маҳалла раиси Аброржон Зуннуновнинг сўзларига кўра, маҳаллада яқин 1 000 та хонадон мавжуд бўлиб, аҳоли сони ҳам 6 000 нафарга яқинлашиб қолган.

Президентимизнинг Сўх туманини қомплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид қабул қилган қарорига асосан маҳаллада кенг кўламли қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди. Тортилаётган ичимлик суви тармоғинингг узунлиги салкам 2 километрни ташкил этади.

Яна бир янгилик: Офтобру маҳалласидаги яна бир муаммога бугун барҳам берилди. Маҳаллага “Uz Mobile” уяли алоқа станцияси ўрнатилди ва бу ҳақда кейинроқ маълумот берамиз.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram