Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 218 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУДУДЛАРДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН “ОБОДОНЛАШТИРИШ ОЙЛИГИ” ЖАРАЁНИ ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-08-10 18:20:11    106

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳудудларда олиб борилаётган “Ободонлаштириш ойлиги” жараёни таҳлил этилди

Юртимизда эълон қилинган “Ободонлаштириш ойлиги” бугун туманимиз ҳудудида қай даражада олиб борилмоқда? Ватанимиз тўйини муносиб совға ва кўтаринкилик билан кутиб олишга тайёрмизми?

Мана шундай саволларга жавоб топиш мақсадида туман ҳокимлиги мажлислар залида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот туман ҳокими раислигида ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида бўлиб ўтди.

Туманда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларига баҳо бериб, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев амалга оширилаётган ишлар ҳар бир ҳуддуда ҳам қониқарли эмаслигини таъкидлади. Тадбирда иштирок этган барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига бу бўйича танқидий нуқтаи назардан баҳо берилди.

Туман ҳокими олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиб, баъзи маҳалла раисларига ушбу хайрли ва масъулиятли ишда ташаббус кўрсатаётганликлари учун миннатдорчилик билдирди. Қайд этилдики, ҳар бир маҳалла бешлиги бугунги тадбирдан хулоса чиқарган ҳолда маҳалладаги ишларни яхши йўлга қўйишлари, “Ободонлаштириш ойлиги”ни кўтаринкилик билан ўтказилишини таъминлашга доир астойдил ҳаракат қилишлари лозим.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram