Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 221 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИСҚА САТРЛАРДА

×

 2023-08-09 19:24:11    104

PDF юклаш
Чоп этиш


Қисқа сатрларда

Қалъача маҳалласининг фаол фуқаролари ва ёшлари иштирокида Сўх дарёси қирғоғидаги шоли майдонларини тошқинлардан сақлаш мақсадида ҳашар ташкил этиилди.

 

Тул маҳалла фуаролар йиғинидаги тик қудуқ сув насоси носозлиги туфайли “Янги авлод қурилиш инвест” МЧЖ ходимлари ёрдамида амалий ишлар қилинди ва муаммо бартараф этилиб, маҳаллага сув етказиб бериш тикланди.

 

Соҳибкор маҳалласи аҳолисини сел ва сув тошқинларидан асраш мақсадида янги сел йўли қуриш учун лойиҳачилар ўрганиш ишлари олиб боришмоқда.

 

Сўх тумани алоқа бўлими ходимлари томонидан Қалъача маҳалласидаги “Бунёдкор” ва “Янгиобод” кўчаларида яшовчи фуқаролар учун “wi-fi” тармоғи ўрнатиб берилди.

 

Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинидаги қабристон ҳудудидини ободонлаштириш мақсадида бошланган ҳашар маҳалла аҳлининг фаол иштироки билан давом этмоқда.

 

Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Ленбур 1” кўчасидаги трансформатор туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан таъмирланди ва аҳолига электр энергияси етказиб бериш тикланди.

 

Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида “Ободонлаштириш ойлиги” доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

 

Қалъача маҳалла аҳли ҳам “Ободонлаштириш ойлиги”да иштирок этишмоқда ва маҳаллада янги трансформатор ўрнатиш учун жой ҳозирланмоқда.

 

Тул маҳалла фуқаролар йиғинида жамоат ишларига жалб этилган фуқаролар кўмагида маҳалланинг ободончилигига ҳисса қўшилмоқда.

 

Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида энергия тежовчи технологияларга аоссланган қуёш панеллари ўрнатиш ишлари “Бек уста панеллари” хусусий фирмаси томонидан олиб борилмоқда.

 

Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинидаги Жавпая массиви ҳудудида ҳам ободонлаштири ишлари амалга оширилмоқда ва бу ишлар давом этяпти.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram