Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 119 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2023-08-08 17:34:04    105

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми?

Огоҳлантириш муддати давомида ходимга бошқа иш топиши учун ҳафтада камида 1 кун вақт берилади ва бу кунга ҳақ тўланади

 

Иш берувчи ходимни бир қатор асослар билан ишдан бўшатиши мумкин, мазкур ҳолатларда иш берувчи қуйидаги муддатларда ходимни ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантириши шарт (МКнинг 165-моддаси);

1.ташкилот тугатилганда, ходимлар сони ёки штатлар ўзгарганда – камида 2 ой олдин (я’ни, 2 ойдан кўпроқ муддат 3, 4 ой, 2 ой-у 10 кун ва ҳ.к);

2.ташкилот раҳбари, ўринбосарлари, бош бухгалтер ва алоҳида бўлинма раҳбари мулкдор ўзгарганлиги учун ишдан бўшатилганида – камида 2 ой олдин;

3.ходим малакаси етарли бўлмаганлиги учун бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги сабабли бўшатилганда – камида 2 ҳафта олдин;

4.ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракацизлиги) учун ишдан бўшатилганда – камида 3 кун олдин.

Айрим тоифадаги ходимлар учун огоҳлантириш муддатининг алоҳида муддати белгиланган:

1. мавсумий ишда ишлайдиган ходимни ташкилот тугатилганда, штат ўзгарганда камида 7 кун олдин, малакаси етарли бўлмаганида камида 3 кун олдин, ўзининг айбли ҳаракати билан бўшатилганда 1 кун олдин;


Мавсумий ишлар – иқлим ва бошқа табиий шароитлар туфайли муайян давр (мавсум) давомида бажариладиган иш.


2. вақтинчалик ходимлар корхона тугатилганда, штат ўзгарганда ходим малакаси етарли бўлмаганда камида 3 кун олдин, ўзининг айбли ҳаракати билан бўшатилганда камида 1 кун олдин.

Икки ойгача бўлган муддатга ишга қабул қилинган шахслар вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслардир.

Огоҳлантириш ёзма шаклда, имзо қўйдириб амалга оширилади Огоҳлантириш муддати пулли компенсация билан алмаштирилиши мумкин.

Огоҳлантириш муддати ичида ходимга бошқа иш топиш учун ҳафтада камида 1 кун вақт берилади, бу кунда ходимнинг иш ҳақи сақланади. Ушбу имтиёз ходим ўзининг айби билан ишдан бўшатилганда берилмайди.

Огоҳлантириш муддатига ходимнинг касал бўлган вақти, давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақти киритилмайди. Корхона тугатилганда эса ҳамма вақт киритилади, истисно йўқ.


Хамдамов Жавоҳирбек Шерзодбек ўғли - Фарғона шаҳар адлия бўлими Давлат хизматлари маркази катта мутахассиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram