Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҒАЗНОВ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА ҲАМ СУВ ИНШООТИ ЎРНАТИЛДИ

×

 2023-08-08 17:26:31    110

PDF юклаш
Чоп этиш


Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам сув иншооти ўрнатилди

Ҳудудларда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида бугун соҳа ишчи-ходимлари томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Барчамизга маълумки, Президентимизнинг 2020 йил 8 август кунидаги 4798-сонли қарорида айниқса, аҳолига тоза ичимлик бериш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Бироқ, бу йўналишда бошланган эзгу ишлар маълум сабабларга кўра, сусайган эди ва айни кунда айни ушбу соҳадаги ишлар ўзининг мантиқий давомини топаётир. Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинидаги аксарият кўча ва хонадонларга ичимлик суви тармоғи тортилган, бироқ ишлар сусайгани боис, салкам икки йил ўтиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари қайта тикланди.

Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида тармоқлар тортилган, тик қудуқ қазилган, сувни аҳолига етказиш мақсадида насос ва трансформатор ҳам олиб келинган эди. Савоб ишни эрта кечи бўлмайди деганларидек, маҳаллада ушбу йўналишда бугун ишлар қизғин.

“Янги авлод қурилиш инвест” МЧЖ томонидан олиб келинган счув тўплаш иншооти бугун ўрнатиб бўлинди. Эндиги навбат сув насоси ва трансформаторни ўрнатилишига. Агар шу ишлар амалга оширилса, Ғазнов маҳалласида яшовчи аҳоли ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Маълумот учун: Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида мавжуд ичимлик сув қудуғи компрессор орқали тозаланиб янги ичимлик сув насоси ўрнатилди, ҳамда салкам 6 000 метр янги ичимлик сув тармоғи тортилиб қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди.

                       Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram