Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 220 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАРНИНГ КАМЧИЛИК ВА МУАММОЛАРИ ТИЗИМЛИ ЎРГАНИЛИБ ИЖРОГА ЙЎНАЛТИРИЛЯПТИ

×

 2023-08-08 16:55:25    106

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёшларнинг камчилик ва муаммолари тизимли ўрганилиб ижрога йўналтириляпти

Республикамизда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар уларнинг муаммо ва камчиликларини ўрганиш ва бартараф этилишида катта аҳамият касб этмоқда. Айни кунда Сўх туманида ушбу йўналишда арзирли ишлар олиб борилаётир.

Президентимиз бошчилигида жорий йил 11 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Республикамизда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилган. Ушбу топшриқлар ижросини таъминлашга қаратилган ишлар бевосита ёшлар муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этишга бириктирилган вакиллар томонидан олиб бориляпти.

Сўх тумани ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоевга туманимизнинг 1-секторида яшайдиган ёшлар бириктирилган. Туман ҳокими биринчи ўринбосари бошчилигида секторнинг Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла тизими вакиллари иштирокида манзилли ўрганишлар амалга оширилди.

Ўрганиш жараёнларида бевосита руйихатга олинган ёшлар билан бирма бир суҳбат қилинди, уларнинг муаммолари ўрганилди ва аниқланган муаммоларни ҳал этишга доир чора-тадбирлар режаси белгиланди. Муаммоларнинг ечими бўйича маҳалла бешлиги иштирокида “Йўл харитаси” тузилди ва ушбу тизим орқали барча аниқланган муаммо ва камчиликлар бартараф этиш учун йўналтирилди.

Ҳафта давомида муаммоларнинг ечими бўйича қилинган ишлар сарҳисоб қилиниб борилади. Маълумот учун: 1-сектор ҳудудида 255 нафар муаммоси бор ёшлар руйихатган олинган бўлиб, Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида бу каби ёшлар 29 нафарни ташкил этади ва бириктирилган вакиллар иштирокида барча ёшлар билан манзилли ишлар олиб борилган.    

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram