Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 195 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯНИНГ СЎХ ТУМАНИ БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2023-08-07 17:45:58    106

PDF юклаш
Чоп этиш


Миллий гвардиянинг Сўх тумани бўлими ходимлари тақдирланди

Жамиятда ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда миллий гвардия ходимларнининг фаолиятини алоҳида эътироф этиш жойиз. Чунки ушбу йўналишда соҳа вакиллари астойдил меҳнат олиб боришади.

Ўтган ҳафтанинг охирги куни мазкур соҳа вакиллари ўзларининг касбий байрамларини нишонлашди. Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида мазкур санага бағишлаб тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда бир гуруҳ Ўзбекистон республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти қўриқлаш бошқармаси Сўх тумани қўриқлаш бўлимининг бир гуруҳ ходимларига ташаккуронма ва эсдалик совғалар топширилди. Тадбирга барча соҳа ходимлари таклиф қилинди.

Бўлим раҳбари Рустамжон Мамажоновнинг сўзларига кўра, мазкур соҳа ходимларининг умумий сони 43 нафарни ташкил этади ва алоҳида ҳимоланадиган бинолар, ижтимоий соҳа объектларни қўриқлашда миллий гвардиячиларнинг ҳиссаси беқис. Шунингдек, қўриқлаш бўлимининг техник-қўриқлаш маркази томонидан савдо расталари ва ўқув муассасалари ҳам қўриқланади.

Тадбирда энг фаол бўлган соҳа ходимларига мукофотларни туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев тақдим этди. Ходим Хуршед Каримовга “Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардиясининг фидоий ходими” кўкрак нишони тақдим этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram