Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАЗРАТИ АЛИ МАҲАЛЛАСИНИНГ ЗАРМИЁН МАВЗЕСИ КЎЧАЛАРИ ТЎЛИҚ АСФАЛЬТЛАШТИРИЛИБ, МАЗКУР ҲУДУДГА ОБИ ҲАЁТ КИРИБ КЕЛДИ

×

 2023-08-07 17:36:31    159

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳазрати Али маҳалласининг Зармиён мавзеси кўчалари тўлиқ асфальтлаштирилиб, мазкур ҳудудга оби ҳаёт кириб келди

Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори асосида вилоятимизнинг энг чекка гўшаси – Сўх туманида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди ва бу ишлар бугун туманнинг барча маҳалалларида қизғин давом этмоқда.

Асосийси, бугун мана шундай эътибор асосида халқимизнинг муаммолари бартараф этилмоқда, камчилкиларига барҳам бериляпти. Халқимизни рози қилиш мақсадида бошланган барча эзгу ишлар бугун ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Туманнинг Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли ҳам бўлаётган ўзгаришлардан баҳраманд бўлиб, ислоҳотлар самрасидан мамнунликда умргузаронлик қилишаётир. Маҳаллада бугун энг долзарб бўлган муаммо ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда.

Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида лойиҳа-сметалар асосида 11,66 км янги тармоқ тортиш ва 1-дона янги ичимлик сув қудуғи қазиш режалаштирилган бўлиб 2021‑2023 йиллар давомида Фарғона вилоят “Янги Авлод қурилиш инвест” МЧЖ томонидан қурилиш‑монтаж ишлари олиб борилиб, жами бўлиб бугунги кунгача 7,1км янги ичимлик сув тармоғи тортилди, ҳамда янги ичимлик сув қудуғи қазилди.

Зармиён мавзесида яшайдиган аҳолининг мамнунлиги чексиз. Чунки бугун Ҳазрати Али маҳалласининг бу мавзесига оби ҳаёт кириб келди. Мавзеда 80 та хонадон бор ва ичимлик сувидан барча Зармиёнликлар бугун баҳраманд бўлишаётир.

- Президентимиз бошлаб берган ислоҳотлар самарасидан чексиз миннатдормиз. Мен бир нафар маҳалла раиси ва депутат сифатида бу эътибор учун Президентимизга халқимиз номидан чексиз миннатдорчилик билдираман. Зармиёнликларнинг кўчалари тўлиқ асфальлаштирилди, 25 куб/метрлик сув минораси ўрнатилди, маҳалла аҳли энг асосийси бугун тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлишяпти. Муаммоларимиз босқичма босқич ҳал этиляпти, энг асосийси ҳам шу бўлса керак, - дейди маҳалла раиси Субҳонали Нишонов.

Дарҳақиқат, бугун берилаётган эътибор боис, энг чекка ҳудудларда ҳам ободончилик ишлари авж олган. Бу эса, халқимизнинг ҳақли равишдаги розилигига сабаб бўлаётир.

Айни кунда саховатпеша ҳомийлар кўмагида Ҳазрати Али маҳалласида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир.  

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram