Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 209 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

×

 2023-08-07 17:31:45    99

PDF юклаш
Чоп этиш


Хотин-қизлар ўртасида волейбол бўйича спорт мусобақаларига старт берилди

Мустақиллигимизнинг 32-йиллик тўйини муносиб кутиб олиш мақсадида туманимизда мазкур санага бағишлаб турли тадбирлар ўтказилмоқда. Туманимизда жорий йилнинг 5 дан 17 августигача мактабгача ва мактаб таълими бўлими кубогини қўлга киритиш мақсадида волейбол бўйича ўтказилаётган мусобақлар ҳам шундай тадбирларнинг узвийлигини таъминланаётир.

Мазкур мусобақалар секторлар кесимида ўтказилиб, унда асосан хотин-қизлар раҳбарлигида мактабгача таълми муассасалари ва умумтаълим мактаблари ходимлари иштирок этадилар. Мазкур мусобақаларнинг секторлар кесимидаги учрашувларига 1-секторнинг 27-сонли УЎТ мактабида старт берилди.

Тадбир очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, ҳоким ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Гулноза Усмоновалар барча иштирокчиларга омадлар тиладилар. Мусобақанинг асосий мақсади Ватанимиз тўйини муносиб нишонлаш ва спортнинг волейбол турини оммавийлаштиришдан иборат.

Тадбирдан сўнг мусобақаларга старт берилди ва секторнинг 9 та жамоси ўзаро беллашдилар. Сектор кесимида ғолибликни қўлга киритган жамоалар финал босқичида майдонга чиқишади ва ғолиб жамоага кубок тақдим этилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram