Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 222 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ДОЛЗАРБ 30 КУНЛИК” ЁНҒИНГА ҚАРШИ КУРАШИШ ОЙЛИГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ОРҚАЛИ ДАВОМ ЭТЯПТИ

×

 2023-08-03 18:53:23    150

PDF юклаш
Чоп этиш


“Долзарб 30 кунлик” ёнғинга қарши курашиш ойлиги тарғибот тадбирлари орқали давом этяпти

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил

5 июлдаги 418-сонли Фармойишига асосан Республикамизда ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилмоқда. Туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳам ушбу ойликни уюшқоқлик билан ўтказилишини таъминлаш мақсадида жойларда амалий тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил этиб, ўтказишаётир.

Тарғибот тадбирлари асосан аҳоли гавжум бўлган жойларда, айниқса, кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида ўтказиляпти. Бундан кўзланган асосий мақсад ёнғинлардан фуқароларимизни сақлаш ва уларда ёнғинга қарши кураш ва унинг олдини олишда билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

Сўх туман ФВБ ФВДТ ва ФМ ташкил этиш бўлинмаси бошлиғи, лейтенант Фахриддин Саидовнинг сўзларига кўра, ташкил этилаётган мазкур тадбирларда аҳолининг фаол иштирокини кўрасиз. Туман ҳудудидаги ҳарбий қисмларнинг бирида жойлашган кўп қаватли уйлар аҳолиси билан ҳам мазкур йўналишда тарғибот тадбири ўтказилди ва фуқароларга ёнғинга қарши кураш усуллари турли машқлар орқали кўргазмали намойиш этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram