Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ КЎМАККА МУҲТОЖ ФУҚАРОЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

×

 2023-08-03 18:32:05    187

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олинди

Бир-бирига меҳр-мурувват кўрсатиш халқимизга хос фазилат. Айниқса, меҳрга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш ҳам қарз, ҳам фарз. Ўзаро меҳр-оқибат одамларни бирлаштирувчи кучга эга.

Бугун Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидов, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси туман кенгаши раҳбари Ҳабибулло Ёрматов, Ўзбекистон ногиронлар жамияти Сўх тумани бўлими раҳбари Баҳодиржон Болтаевлар тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор фуқаролар хонадонида бўлиб, улар ҳолидан хабар олдилар.

Мутасадди раҳбарлар тумандаги Истиқлол, Янгиариқ, Сариканда, Сарибозорча ва Ҳазрати Али маҳаллаларида яшаётган ижтимоий кўмакка эҳтиёжи бор, ногиронлар, кўп болали оилаларга ташриф буюришиб, уларни қийнаётган муаммоларни ҳам ўргандилар. Тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларга амалий кўмак кўрсатилиши учун туман тиббиёт бирлашмаси мутасадиларига кўрсатмалар берилди ва жарроҳлик амалиётига эҳтиёжи бор фуқароларга ўрнатилган тартибда моддий ва амалий кўмак кўрсатиладиган бўлди.

Тадбиркор Ҳабибулло Ёрматов, “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисобидан мазкур фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Бундай эътибордан бошлари кўкка етган фуқароларимиз бевосита дуолар билан ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram