Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЛОЙИҲАСИДА ҒОЛИБ БЎЛГАН ТАКЛИФ ИЖРОГА ЙЎНАЛТИРИЛДИ

×

 2023-08-02 18:01:42    211

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб бўлган таклиф ижрога йўналтирилди

Айтиш жойизки, бугун фуқароларимизнинг бевосита ташаббуслари билан ҳудудлар обод бўлмоқда. Бунинг учун, «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси орқали ғолиб бўлаётган ташаббуслар ҳудудлар ободончилигида асосий омил бўлиб хизмат қилаётир.

Хабарингиз бор, «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йилдаги 1-мавсумига Сўх туманида ҳам 4 та лойиҳа, жумладан, туманимиздаги Қалъа, Истиқлол, Навобод ва Ровон маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан таклиф этилган лойиҳалар кўп овоз олиб ғолиб деб топилган.

Спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари бўлимига киритилган Сўх туман Ровон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган марказий ўйингоҳ футбол майдонини таъмирлаш таклифи ҳам 970 та овоз тўплаб, ғолибликни қўлга киритган. Айни кунда ушбу эзгу мақсадгао ажратилган 700 000 000 сўм маблағ ижрога йўналтирилган.

Туман спорт мактабининг директори Русланжон Қодировнинг сўзларига кўра, айни кунда спорт майдонини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Яқин келажакда ушбу ҳудудда янги ва замонавий футбол майдони пайдо бўлади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram