Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАР БОСҚИЧМА БОСҚИЧ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

×

 2023-08-02 17:56:42    192

PDF юклаш
Чоп этиш


Ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар босқичма босқич ҳал этилмоқда

Туманимизда давлатимиз раҳбари эътибори асосида аҳолини ичимлик суви билан таъминлашдаги муаммолар босқичма босқич ҳал этилмоқда. Туманимизда бўлиб турган вилоят вакиллари иштирокида ҳудудлардаги муаммолар ўрганилмоқда.

Сўх тумани прокуратураси ходимлари, "Янги Авлод" масъулияти чекланган жамияти иш юрутувчиси М. Аҳмедов Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишди ва туман Кенгаши депутати иштирокида ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар ўрганилди. Ўрганиш давомида тез орада ушбу маҳалла ва тумандаги қолган маҳаллалар ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланиши таъкидланди.

Қайд этиш лозимки, ичимлик суви таъминотидаги муаммоларни бартараф этишга доир туман ҳокимлиги номидан мутасадди ташкилотларга бир неча маротаба алоқа хатлари ҳам чиқарилган. Шу боис, ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф этиш ва аҳолига ичимлик суви етказиб бериш масаласи куннинг долзарб мавзусига айланиб колган.  

Билдирилган фикрлар ва олиб борилаётган амалий ишларга ишонч билдириб, маҳалла раиси С. Нишонов амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон манфаатига хизмат қилишини қайд этди ва бунинг учун маҳалла соҳа вакилларига аҳли ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Шунинг баробарида, маҳалла раиси ва туман Кенгаши депутати С. Нишонов иштирокида маҳалалдаги барча тизимларда “депутатлик назорати” ўрнатилган. Ўрганиш ва назорат амалиёти жараёнида мутасаддиларга керакли тавсиялар бериляпти.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram