Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 98 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БУГУН ОТМЛАРГА ИМТИҲОН ТОПШИРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ИККИНЧИ КУНИ

×

 2023-08-02 17:45:39    96

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун ОТМларга имтиҳон топшириш жараёнларининг иккинчи куни

Айни кунларда Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Сўх туманида ҳам олий таълим муассасаларига кириш учун тест имтиҳонлари топшириш жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Республика ҳудудларида ташкил этилган 72 та тест топшириш биносининг 10-си айнан Сўх туманида жойлашган.

Сўхлик абитуриентлар имтиҳонларни бевосита Сўхда топшираётганлари туман ёшларига берилган яна бир имконият нишонасидир. Чунки бу эътибор орқали энг асосийси, миллиардлаб маблағ тежелади, ортиқча сарф-харажатларга ҳожат қолмайди.

Тест топшириш жараёнига бириктирилган барча мутахассислар ўрнатилган тартиб-қоидаларга асосан имтиҳон жараёнларини назоратга олишган. Имтиҳонларнинг биринчи куни ҳар икки сменада 458 нафар абитуриентлар иштирок этдилар.

Бугун имтиҳонларнинг иккинчи куни ва эраталаб соат 8-00да бошланган имтиҳон жараёнларида 225 нафар абитуриентлар иштирок этмоқда. Чунки бугун ҳам 15 нафар абитуриент имтиҳон жараёнларида кеч қолганлиги сабабли қатнаша олмади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram