Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 210 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1 ДАН 3-АВГУСТГАЧА ТУМАНИМИЗДА ҚЎМОНДОНЛИК-ШТАБ ЎҚУВ МАШҚЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ

×

 2023-08-01 19:01:53    105

PDF юклаш
Чоп этиш


1 дан 3-августгача туманимизда қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2023 йил 6 январдаги ва Фарғона вилояти ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2023 йил 5 июль кунидаги буйруқларига биноан август ойининг дастлабки кунларида вилоятимизнинг Сўх ва Фурқат туманлари ҳудудий қуйи тизими бошқарув органлари ҳамда куч ва воситаларининг ҳаракатларини баҳолаш бўйича ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқларини ташкил этиш ва уни ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай ҳолатларда ҳаракатланиш кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат.

Бугун туманимизда эрталаб соат 6-00 да мазкур машқларга Сўх тумани телекоммуникациялар боғланмасининг сигнали орқали фавқулодда вазият бўйича тумандаги бошқарув органлари, ФВДТ хизматларига хабар берилди. Юзага келган эҳтимолий фавқулодда вазиятни бартараф этиш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан туман ҳокимлигида тадбир ўтказилди ва барча куч ва воситалар тумандаги “Дўстлик” истироҳат боғи олдига сафарбар этилди.

Мазкур тадбирда Фарғона вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари, туман ҳокими, туман секторлари раҳбарлари, барча ҳамкор ташкилот, корхоналар раҳбарлари ва мутасаддилари иштирок этдилар. Вилоят вакиллари томонидан ҳар бир корхона ва ташкилотнинг тузилмалари ва уларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилди ва мазкур тактик машқлар эртага туманимизда давом этади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram