Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОТМЛАРГА ТЕСТ ТОПШИРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ОХИРИГА ЕТДИ

×

 2023-08-01 18:46:18    113

PDF юклаш
Чоп этиш


ОТМларга тест топшириш жараёнларининг биринчи куни охирига етди

Сўх тумани "Суғдиёна" спорт мажмўаси. Дилида олий таълим даргоҳлари талабаси бўлиш нияти бор ҳар бир ўғил-қиз учун бугундан бошлаб яна 4 кун ушбу даргоҳ умид кошонасига айланиб қолади. Чунки бу ерда бўлғуси талабалар олийгоҳларга кириш учун имтиҳон топширишмоқда.

Биз бугун мазкур жараённинг иккини босқичини кузатдик. Ўрнатилган тартибда ҳар бир абитуриент текширувдан ўтказилиб, имтиҳон топшириш биносида терилган столлардан жой эгаллашди. Тест топшириш жараёнлари бошланди.

Тест имтиҳонлари топширилишида адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида имтиҳон бўлаётган ҳудудга кузатув камералари ўрнатилган. Тест имтиҳонларини топшириш жараёнлари бевосита Сўх туманида бўлиб ўтаётгани ҳам Сўхлик талабаларга берилган катта имкониятдан нишона.

Тест топшириш жараёнларининг биринчи куни ҳам ниҳоясига етиб бормоқда. Туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидовнинг сўзларига кўра, бугун жами 480 нафардан абитуриентлар имтиҳон топшириши керак эди, бироқ турли сабабларга кўра ҳар икки босқичда 22 нафар абитуриент имтиҳонларда қатнаша олмади.

Барча 1 441 нафар Сўхлик абитуриентларга омад ва зафарлар тилаймиз.

                Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram