Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 187 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА ҲАМ ДАВЛАТ ОТМЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ

×

 2023-08-01 18:26:50    120

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида ҳам давлат ОТМларига кириш имтиҳонлари бошланди

Республикамиздаги анклав бўлган ҳудуд – Сўх тумани битирувчиларига бу йили ҳам олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топширилишида катта имконият яратиб берилди. Республика бўйича ташкил этилган 72 та тест топшириш биносининг биттаси бизнинг Сўх туманимизда жойлашган. 

Бугун, эрталаб қўлларига рухсатнома олган абитуриентлар туманимиздаги “Суғдиёна” спорт мажмуаси томон йўл олдилар. Чунки тест жараёнлари айнан ушбу мажмуада бўлиб ўтади. 

Тест синовлари мазкур мажмуада 2 сменада ўтказилиши режалаштирилган. 2023-2024 ўқув йили учун Сўх туманидан жами бўлиб 1 442 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

Маълумот учун: имтиҳонлар туманимизда 4 кун давом этади. Ташкил этиладиган ҳар бир сменаларда 240 нафардан абитуриентлар имтиҳон топширадилар.

Барча битирувчиларимизга омад тилаймиз.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram