Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ УЧУН ПСИХОЛОГИК СЕМИНАР-ТРЕНИНГЛАР МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР ИШТИРОКИДА ЎТКАЗИЛЯПТИ

×

 2023-07-31 18:45:25    118

PDF юклаш
Чоп этиш


Хотин-қизлар фаоллари учун психологик семинар-тренинглар малакали мутахассислар иштирокида ўтказиляпти


Айни кунда Республикамизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қумитаси ва Ўзбекистон психологлар ассоциацияси ҳамкорлигида “Маҳалла хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини шакллантириш” мавзусида семинар-тренинглар ўтказилмоқда. Семинар-тренингдан кўзланган мақсад махалла хотин-кизлар фаолларининг психологик билимларини шакллантириш, уларга фукаролар билан ишлашда низоли вазиятларни олдини олиш, бартараф этиш йулларини ўргатиш, низоли нотинч оилалар билан ишлаш, рўҳий тушкунликка тушган шахсларга биринчи ёрдам кўрсатиш хамда ўз жонига қасд қилиш, ажримларни олдини олиш каби махсус кўникмаларини хосил килишдан иборат.


Тумандаги 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган семинар-тренингда туманда фаолият олиб бораётган аксарият хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар. Мазкур ўқув семинарда Ўзбекистон психологлар ассоциация психологи Шаҳзода Рустамова кўргазмали воситалар орқали хотин-қизлар фаолларига турли мавзуларда машғулотлар ўтказди.


Тадбир иштирокчиларига юқорида кўрсатилган мавзуларга оид тушунча ва маълумотлар берилди. Қизиқарли кечган тадбирда иштирокчилар психолог мутахассисдан ўз саволларига керакли жавоблар олдилар.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram