Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 91 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ИШГА ТУШИРИЛГАН ИЧИМЛИК СУВИ ИНШООТИ ОРҚАЛИ 500 ТА ХОНАДОН ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

×

 2023-07-31 18:41:36    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги ишга туширилган ичимлик суви иншооти орқали 500 та хонадон ичимлик суви билан таъминланади


Президентимизнинг 2020 йил 8 август кунидаги 4798-сонли қарори асосида Сўх тумани аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида бошланган ишлар бугун ўзининг мантиқий давомини топмоқда. Айтиш лозимки, туманнинг барча маҳаллаларида ичимлик суви тармоғи тортилган, бироқ баъзи маҳаллаларга ичимлик суви кириб бормаган.


“Янги авлод” масъулияти чекланган жамияти мутасаддиларининг маълумотига кўра, мазкур йўналишдаги барча муаммоларга ечим топилганлиги боис, аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш ишлари давом эттирилади. Қилинган саъй-ҳаракатлар туфайли бугун Чашма маҳалласида бунёд этилган сув иншооти ишга туширилди.


“Ўзсувтаъминот” МЧЖ Сўх тумани филиали бошлиғи Фарҳоджон Азимбековнинг сўзларига биноан бугунги кунгача Сўх туманида 16 та сув иншооти қурилиб, 7 таси реконструкция қилинди ва 7 таси фойдаланишга топширилди. Чашма маҳалласи ва Обиширсой мавзесида иккита замонавий 500 метр/кубли замонавий сув иншооти қурилди. Тортилган ичимлик суви тармоғининг умумий узунлиги 254 километрни ташкил этади.


Чашма маҳалла фуқаролар йиғииндаги 110 метрли тик қудуқ ва сув минорасининг умумий қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқроқни ташкил этади ва ушбу оби ҳаётдан эндиликда Чашма ва Зангат маҳалласидаги 500 та хонадон фойдаланади. Фойдаланишга топширилган биринчи қудуқдан 25 метр/кубли сув тўплаш иншооти тўлдирилади ва иккинчи қудуқнинг суви Чашма асосий сув тўплаш иншоотига йўналтирилади.


Туман ҳокими ушбу воқелик билан барча Чашмаликларни табриклади ва бундай ишлар ҳар бир маҳалла кесимида давом эттирилишини таъкидлади. Маҳалла аҳли ҳам янграган кўй-қўшиқлар остида рақсга тушиб, хурсандчилик қилдилар ва берилаётган бундай эътибор учун давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорчилик изҳор этдилар.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram