Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 164 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОЛАЛАР ЁЗГИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ОРОМГОҲИДА НАВАТДАГИ БОСҚИЧ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2023-07-31 18:37:58    101

PDF юклаш
Чоп этиш


Болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида наватдаги босқич давом этмоқда


Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида қурилган ва айни кунда болажонларни ўз бағрига олган болалар соғломлаштириш оромгоҳида бугун 4-мавсум бошланган ва бу маконда ҳар куни болажонлар учун турли тадбир ва байрамлар ташкил этилади. Оромгоҳ директори Таваккал Эркаевнинг сўзларига кўра, бугунги кунгача оромгоҳда қарийб 1 000 нафар болажонларимиз дам олдилар.


Оромгоҳда ташкил этилган навбатдаги тадбирда “Адолат” социал-демократик партияси туман Кенгаши вакиллари иштирок этдилар ва болажонлар билан бирга хурсандчилик қилдилар. Тадбир якунида мазкур оромгоҳ директори Таваккал Эркаевга партия Кенгашининг ташаккурномаси ва бир гуруҳ энг фаол деб топилган болажонларга партиянинг эсдалик совғаларини бошланғич партия ташкилоти раҳбари С. Домуллоев ва депутат С. Нишоновлар тақдим этдилар.


Албатта, туман болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бугун Сўхлик болажонларнинг севимли масканига айланиб улгурган. Оромгоҳ шароитларидан фойдаланиб, мириқиб дам олган барча болажонларимиз ўзгача иштиёқ билан янги ўқув йилига тайёргарлик кўрадилар.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram