Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АҲОЛИГА МУРОЖААТ 

×

 2023-07-31 18:33:52    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳолига мурожаат 


Сўх тумани ҳокимлиги ва туман ФВБнинг туманимиз ҳудудида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва туманимиз аҳолисига мурожаати 


Ҳурматли тумандошлар ва тадбиркорлар!


Айни дамларда ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган хабарлардан сизларга ҳам маълумки, Фарғона вилояти Фарғона шаҳар “Машъал” МФЙ Сайилгоҳ кўчасидаги 4 қавватли бинонинг ер тўласида жойлашган караоке кафесида ёнғин содир бўлиши оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 7 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган. 


Шу каби ҳолатлар юз беришининг олдини олиш мақсадида туманимиздаги кўп қаватли уйларнинг ертўлаларида тадбирколик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлардан ҳамда кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram