Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 94 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“САХОВАТ ВА КЎМАК” ЖАМҒАРМАСИ - ЭҲТИЁЖМАНД ФУҚАРОЛАР МАДАДКОРИ

×

 2023-07-29 17:53:06    945

PDF юклаш
Чоп этиш


“Саховат ва кўмак” жамғармаси - эҳтиёжманд фуқаролар мададкори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-сонли фармойиши билан Сўх туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этилган.

Туманимзда “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан бир қанча амалий ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда фуқаролар мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, ижтимоий, тиббий ва моддий ёрдамга эҳтиёжи бор, ҳимояга мухтож, камтаъмин, ногирон ва ногиронлиги бор қатламдаги оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг қарори билан “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 42 нафар фуқароларимизга амалий ва моддий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан, Зангат маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Мўсобек Дўстовнинг мурожаатига асосан “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 1 миллион 560 минг сўм маблағ фуқаронинг пластик картасига ўтказиб берилди.

Гулистон маҳалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони У, Назаровга ҳам мурожаати ўрганилиб, жамғарма томонидан 600 минг сўм маблағ фуқаронинг пластик картасига ўтказилди.

Сух маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, камтаминланган, 2-гуруҳ ногиронлари Г. Одилова ва Қодиржон Одиловларнинг хорижга чиқиш паспорти олишда амалий кўмак кўрсатиш мақсадида қилган мурожаатларига асосан “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан фуқароликни тасдиқлови ҳужжат олиш учун тўлов амалга оширилди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидовнинг маълумотига кўра, жами булиб “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан тумандаги камтаъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, ногирон ва “Темир дафтар” рўйихатига киритилган фуқароларга 28 миллион 860 минг сўм маблағ миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram