ҲАШАР ЙЎЛИ БИЛАН МАҲАЛЛА ҚАБРИСТОНИ ҲУДУДИ ОБОД БЎЛМОҚДА
2023-07-29 17:30:49 164
Ҳашар йўли билан маҳалла қабристони ҳудуди обод бўлмоқда
Муқаддас қадамжолар, қабристон ва маҳалла гузарларини ободонлаштирилишида туманимзнинг Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хабарингиз бор, маҳалла аҳли ҳашар йўли билан ҳудуддаги қабристонга янги шийпон барпо этишди ва бу ишда туман ободонлаштириш бошқармасининг алоҳида ўрни бор.
Туман ободонлаштириш бошқармаси кўмаги билан маҳалладаги қабристонни ободонлаштириш ишлари ушбу муқаддас макон атрофини девор билан ўраш ва қабристон ҳудудидаги йўлакларни бетонлаштириш ишлари билан давом эттирилмоқда. Маҳалла ёшлар етакчиси Парвиз Азизовнинг бизга берган маълумотига кўра, мазкур хайрли амалларда нафақат Қалъача аҳли, балки туман ободонлаштириш бошқармаси ишчи ва ходимлари, 1-сектор ҳудудидаги Ленбур, Девайрон, Ғазнов маҳаллаларидан хайрли ишларга бел боғлаган фуқаролар ҳам иштирок этдилар.
Ҳашарни ташкил этилишида ташаббус кўрсатган туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ортиқбой Жалолов, бош муҳандис Ҳабибулло Мўсаев ва қабристонга бириктирилган Холдорлаи Файзиддиновга маҳалла мутасаддилари ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдирадилар. Зотан, савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак деган сўзлар мана шундай амалий ишлар орқали намоён бўлаётир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram