Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АЗИЗ МЕҲМОНЛАР УЧУН СЎХ БАҒРИ ҲАР ДОИМ ОЧИҚ

×

 2023-07-28 14:49:57    169

PDF юклаш
Чоп этиш


Азиз меҳмонлар учун Сўх бағри ҳар доим очиқ

Қадимий ва навқирон ҳудуд, Республикамиздаги анклав туман – Сўх бугун барчанинг эътибор марказида. Туманда бўлаётган ижобий ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар бевосита давлатимиз раҳбари эътибори асосида бўлаётгани ушбу жаннатмакон гўшанинг ривожланишига ва аҳоли турмуш даражасини оширишига хизмат қилаётир.

Зотан, ўз тақдирини Ватан тараққиёти ва юксалишига боғлаган юртдошларимизнинг ҳаёти ҳам Сўх тумани тарихига ҳамоҳанг – турфа ва рангоранг. Туманимизда меҳмон бўлиб турган “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг ижодкорлари бугун “Тақдирлар” кўрсатуви устида иш олиб боришди.

Кўрсатув қаҳрамони – Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, устозларнинг устози, 92-ёшли отахон Салоҳиддин-ота Завҳаров.

- Салоҳиддин-отанинг хотирасига тан бермасдан илож йўқ. Умри давомидаги ҳар бир лаҳзани аниқ мисоллар билан ҳикоя қилиши рости, бизни ажаблантирди. Сабаби - кўп китоб ўқишда эканлигини отахон бизга айтиб берди, - дейди кўрсатув муаллифи Улуғбек Ҳамроқулов.

Тасвирга олиш жараёнида туманнинг Сойбозор мавзеси, Истиқлол маҳалласида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактаби,  Ҳушёр маҳалласидаги 14-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Пидиргон маҳалла фуқаролар йиғинидаги 9-сонли мактабда бўлган меҳмонларимиз Сўх тарихи ҳақида тумандошларимиз билан суҳбат қилишди.

Туманнинг об-ҳавосининг ўзига хослиги, туман аҳлининг меҳмондорчилигига гувоҳ бўлган меҳмонларимиз – бош тасвирчи Дилмурод Содиқов, режиссёр Равшан Саъдиев ва журналист Улуғбек Ҳамроқуловларни бугун Истиқлол маҳалласидаги аэродромдан кузатдик.

Сўх тарихи ва унинг ажойиб инсонлари ҳақидаги кўрсатув яқин кунларда “Ўзбекистон тарихи” телеканали орқали намойиш этилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram