Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

×

 2023-07-28 14:40:21    184

PDF юклаш
Чоп этиш


Қонунчиликдаги янгиликлар

Конституциямизнинг 41-моддасида “Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банк операцияларининг, омонатларнинг ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши, шунингдек мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади”, деб белгиланган.

Хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонунчиликка мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи ҳисобланади. анк сирини ҳимоя қилиш махсус “Банк сири тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинган.

Яъни ушбу қонуннинг 3-моддасига кўра, Банк сири банк томонидан муҳофаза қилинадиган қуйидаги маълумотлардан иборатдир:

ўз мижозларининг (вакилларининг) операциялари, ҳисобварақлари ва омонатларига доир маълумотлар;

банк ўз мижозига (вакилига) банк хизматлари кўрсатиши муносабати билан мазкур мижоз (вакил) тўғрисида олган маълумотлар;

мижознинг (вакилнинг) банк сейфлари ва биноларида сақлаб турилган мол-мулки, унинг хусусияти ва қиймати ҳақидаги маълумотлар;

мижоз (вакил) топшириғига биноан ёки унинг фойдасини кўзлаб амалга оширилган банклараро операциялар ва битимлар тўғрисидаги маълумотлар;

банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг банклар ўртасида муомалада бўлиши натижасида маълум бўлиб қолган, бошқа банкнинг мижозига (вакилига) доир маълумотлар;

жамғариб бориладиган пенсия тизимининг иштирокчилари, пенсия бадалларининг миқдори ва суммаларининг ҳаракати, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги пенсия жамғармалари тўғрисидаги маълумотлар.

Унга кўра банк сирини ташкил этувчи маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш, оғзаки ёки ёзма шаклда ёхуд бошқа йўсинда тарқатиш ёки маълум қилиш, учинчи шахслар эътиборига етказиш, бундай маълумотларни қўлга киритиши учун учинчи шахсларга бевосита ёки билвосита имконият яратиб бериш банк сирининг ошкор қилиниши деб ҳисобланади.

Банк сирини ошкор қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Унга кўра МжтКнинг 1793-моддасика кўра Ички назорат қоидаларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширишнинг белгиланган тартибини тегишли назорат қилувчи, лицензияловчи ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан бузиш, худди шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш муносабати билан тижорат, банк сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ғайриқонуний равишда талаб қилиш, олиш ёхуд ошкор этиш, БҲМнинг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Рахмонов Искандарбек Дилшоджон ўғли - Фарғона шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram