Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ” ТЕЛЕИЖОДКОРЛАРИНИНГ СЎХДАГИ САФАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2023-07-27 20:16:37    135

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ўзбекистон тарихи” телеижодкорларининг Сўхдаги сафари давом этмоқда

Сўх дарёси ёқалаб юрган инсоннинг кўз ўнгида ушбу ҳудуднинг гўзаллиги ва ўзига хослиги намоён бўлади. Шарқираб оқаётган зилол сувлар, пурвиқор тоғлар ушбу ҳудуднинг бой тарихидан сўзлаб бераётгандек гўё. Дарҳақиқат, Сўх туманининг тарихи жуда бой ва ўрганишни талаб этади.

Айни ушбу эзгу ниятни мақсад қилган “Ўзбекистон тарихи” телеканали ижодкорлари мана икки кундирки, бу жаннатмакон гўшанинг тарихий ҳудудларида бўлиб, аҳоли билан учрашиб, туман тарихи ҳақидаги маълумотларни рангоранг тасвирларга улаб тарих саҳифасига муҳрлашга интилмоқдалар.

Сух дарёси бўйлаб сафаримиз давом этмоқда. Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 17-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги тарихий музей, Ғазнов маҳалласидаги “Султон Маҳмуди Ғазнавий” зиёратгоҳи, Девайрон ҳудудидаги “Хўжаи Рўшнойи” муборак маскани, Ҳазрати Али маҳалласидаги гўзал ва бетакрор Ҳазрати Али зиёратгоҳига ташриф буюрган телеканал ижодкорлари тасвирга олиш ва суҳбат қилиш баробарида ушбу муборак қадамжоларни зиёрат қилиш бахтига ҳам муяссар бўлишмоқда.

Ижодий сафар таассуротларга бой бўлмоқда ва бугун ҳам тасвирга олиш жараёнлари давом этади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram